Қозоғистон Республикасида вақтинча ёки доимий яшаб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига

 

Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 октябрдаги қарорига кўра, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида 53 та сайлов участкаси тузилди.

Шу жумладан, Қозоғистон Республикасининг ҳудудида учта сайлов участкалари тузилган:

2-сайлов участкаси манзили Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги Бош консулхонаси: Актау шаҳри, 30-чи микрорайон котедж 83/1. Атирау, Актобе, Мангистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида яшаб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари овоз беришлари учун ҳизмат қилади;

34-сайлов участкаси манзили Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси, Нур-Султон шаҳри, Комсомольский массиви Лайли-Мажнун кўчаси 7 уй. Нур-Султон шаҳри, Акмола, Караганда, Павлодар, Костанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида яшаб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари овоз беришлари учун ҳизмат қилади;

35-сайлов участкаси манзили Ўзбекистон Республикасининг Олма-Ота шаҳридаги Бош консулхонаси: Олма-Ота шаҳри, Жароков кўчаси 360 уй. Олма-Ота шаҳри, Чимкент шаҳри, Жамбил, Туркистон, Қизилўрда ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида яшаб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари овоз беришлари учун ҳизмат қилади;

Мазкур сайлов участкалари Қозоғистонда вақтинча ёки доимий яшаб келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайловда овоз беришдек конституцион ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилади.

Вернуться назад

Комментарии

Оставить комментарий