Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси фуқароларимизни огоҳлантиради!
Қозоғистон Республикаси худудида доимий ёки вақтинча бўлиб келаётган фуқароларимиздан (ҳамда ҳалқаро юк ташиш билан шуғулланувчилар) давлат чегарасини назорат қилиш ва ўтказиш пунктларини кесиб ўтаётган вақтда давлат чегарасини кесиб ўтишда ҳамда Қозоғистон худуди бўйлаб харакатланиш чоғида биринчи ўринда жамоат тартибини сақлаш, йўл харакати қоидаларига риоя этиш Қозоғистон Республикасининг қонунчилигига биноан қатъий риоя этишлари сўралади.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан юқорида баён этилган шароитларда ва холатларда жуда кўп қонунбузарчилик холатлари қайд этилган.
Жумладан, Қозоғистон Республикасининг ваколатли идораларининг маълумотларига кўра, хуқуқбузарлар қўлга олинган ва қонунчиликка биноан жавобгарликка тортилган.
Ҳурматли фуқаролар, юқоридаги каби ноқонуний хатти-харакатларга йўл қўйиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Элчихонамиз номидан Сизни Қозоғистон Республикаси худудида бўлиш даврингизда жамоат тартибига қатъий риоя этиш ва ноқонуний хатти-харакатларда иштирок этмаслик учун эътиборингизни қаратишингизни сўраб қоламиз.


